28.01.2021
“Қўқон-1912” жамоаси бугун Фарғонада давом этаётган “Вилоят ҳокими кубоги-2021”даги учинчи учрашувини ўтказди. Вакилларимизнинг гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиби – “Ғиждувон” клуби бўлди. Ўйин кутилганидек, футболчиламизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 10-дақиқада Шоҳназар Норбековнинг бош билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ бўлди. 15-дақиқада Сардор Етовқўзиев жуда қулай вазиятдан зарба йўллашга бироз кечикди. 30-дақиқада рақибларимизда яхши имконият юзага келди. “Ғиждувон”нинг навбатдаги ҳужуми хавфли тус олди. Элдор Адҳамов супер сейв намойиш этди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида вакилларимиз ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлишганди. 40-дақиқада Норбеков дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Сўнгги паллада тўп ундан узоқлашиб кетди. 42-дақиқада Етовқўзиевнинг зарбасини рақибларимиз катта қийинчилик билан бартараф этишди. 45-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Норбеков рақиб дарвозасини ишғол этди.
Иккинчи тайм бошиданоқ вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишди. Рустам Абдухамидовнинг зарбаси озгина ноаниқ бўлди. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. 49-дақиқада Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, имкониятдан самарали фойдаланди. 60-дақиқада ҳам вакилларимизда яхши имконият юзага келди. Дастлаб Маликжоновни зарбасини, кейинги сафар эса Маматхўжаевнинг кучли зарбасини рақиб ҳимоячилар қайтаришди. 81-дақиқада ҳисоб йириклашди. Муҳсин Норматов рақиб дарвозасини ишғол этди. Ёш футболчимиз рақиб посбонини алдаб ўтиб , бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди. Сўнгги дақиқаларда ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келишига қармай, ўйин шу ҳисобда якун топди. Шу тариқа, футболчиларимиз гуруҳдаги охирги учрашувда йирик ғалаба эришди ва тўплар нисбатига кўра, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб чорак финалга чиқди.
“ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021”
“D” гуруҳи.
3-тур.
“Ғиждувон” – “Қўқон-1912” – 0:3 (0:1)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Амориддин Саидов, Шоҳруҳ Саидов.
Назоратчи: Расулжон Юлдашев.
Голлар: Шоҳназар Норбеков (45, 49), Муҳсин Норматов (81).
«Ғиждувон: 12. Рустам Шакиров, 4. Шуҳрат Садриддинов, 5. Жаҳонгир Исмоилов, 7. Самандар Ўринбоев, 8. Акбар Муродов, 9. Бобур Жўрақулов, 10. Нодир Ибрагимов, 11. Мирзабек Жониқулов, 19. Муҳаммад Одилов, 22. Тусунмурод Ҳамдамов, 23. Шавкат Раҳматов.
Захира: 20. Озодбек Комилов, 21. Аброр Имомов, 18. Ботир Мамасолиев, 3. Диёр Ашуров, 16. Саидмуҳаммадкарим Фазлиддинов, 17. Шоҳжаҳон Рузиматов, 25. Руслан Шокиров, 26. Аҳлиддин Файзиев, 13. Отабек Аҳмаджонов.
“Қўқон-1912”: 16. Элдор Адҳамов, 5. Сардор Етовқўзиев, 7. Шоҳназар Норбеков, 10. Рустам Абдуҳамидов, 13. Сардор Азимов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Шоҳруҳ Холматов, 19. Фарҳод Бекмуродов, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 46. Хуршид Хўжаев, 3.Бобир Акбаров, 4. Собит Синдаров, 23. Александр Мерзляков, 37. Муҳсин Норматов, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Мўмин Мелиев.