ҚЎҚОНДАГИ БАҲСДА НУРСИЗ ДУРАНГ ҚАЙД ЭТИЛДИ
the_title()

15.03.2021

Бугун Қўқонда катта футбол байрами. Қўқон шаҳрида Coca Cola суперлигасининг 2021 йилги мавсуми старт олди.

Чемпионатнинг очилиш учрашувида «Қўқон-1912» жамоаси ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди. Ўйиндан олдин концерт дастури ташкил этилди.
Очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов сўзга чиқиб мавсумнинг бошланиши билан барча мухлисларни табриклади. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва навбатдаги мавсумга старт берилди.
Учрашув кутилганидек, шиддатли тарзда бошланди. 3-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Холмуҳаммедов томонидан ошириб берилган тўп рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирди. 10-дақиқада дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди. Мўмин Мелиевнинг боши билан берган зарбаси рақиб дарвозасининг тўсинига тегиб қайтди. 27-дақиқада Славко Лукич яхши имкониятга эга бўлди. Унинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизниг фаоллиги билан бошланди. 48-дақиқада Нестеров ҳамда ҳимоячи хатога йўл қўйишди. Сардор Азимов бу ҳолатни кутмаган эди. 56-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Холмуҳаммедов пастлатиб кучли ва аниқ зарба йўллаган эди. Нестеров маҳорат кўрсатиб тўпни қайтариб қолди. 74-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобнчи очишга яқин келди. Унинг зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан майдондан чиқариб юборди. Сўнгги дақиқалара вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди. Бир неча бор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ улардан фойдалана олмаслик натижасида ўйин нурсиз дуранг билан якун топди.

Coca Cola суперлигаси
2-тур
«Қўқон-1912» – «Қизилқум» – 0:0
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Александр Сидоров, Далер Тиллоев, Алишер Тўхтасинов.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 5. Славко Лукич (99. Андрей Сидоров – 82), 7. Асад Собиржонов (22. Муҳаммаданас Ҳасанов – 66), 8. Фарҳод Бекмуродов, 10. Шоҳназар Норбеков (91. Якуба Бамба – 64), 11. Мўмин Мелиев, 13. Сардор Азимов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов.
“Қизилқум”: 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Бойдуллаев, 7. Ойбек Қиличев, 8. Гиорги Кухианидзе, 10. Мате Ватсадзе (9. Бехруз Садиллоев – 90), 17. Салим Мустафоев, 19. Жамшид Ҳасанов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев (21. Муҳсин Убайдуллаев – 79), 30. Элгужа Григалашвили, 75. Олег Толмасов.
Захира: 22. Артём Макосин, 4. Миржалол Қосимов, 14. Файзулла Қамбаров, 18. Жасур Азимов, 99. Иброҳим Мухторов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО