“Андижон”га қарши тайёргарлик бошланган
the_title()

02.05.2021

“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги турида Андижон шаҳрида , “Андижон” жамоасининг меҳмони бўлади. Қўқонликлар доимо муросасиз курашларга бой ўтадиган “водий дерби”сига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби навбатдаги тур учрашувларига футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун бор билимларини ишга солишмоқда. “Шунқорлар” кечадан бошлаб Қўқондаги “Марказий” стадионида ўз машғулотларини ўтказишяпти. Қувонарлиси машғулотларга жароҳатидан тузалиб бораётган Суҳроб Бердиев ҳамда Бобур Акбаровлар қўшилишган. Ҳар икки футболчи ҳозирча алоҳида машғулотларда иштирок этишмоқда. Кеча ва бугун бўлиб ўтган машғулотларга ўринбосалар таркибидан ҳам бир нечта футболчилар жалб қилинган.

“Андижон” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги “дерби” 5-май куни , Андижондаги “Бобур Арена” стадионида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО