Ёшларимиздан навбатдаги йирик ҳисобда ғалаба !
the_title()

08.05.2021

Кеча Ўзбекистон U18-биринчилигида 3-тур учрашувлари старт олди. Эрнест Асанов бошчилигидаги “Қўқон-1912” U18 жамоаси бу турни сафарда ўтказди.
Самарқандда “Динамо” жамоасидаги тенгқурларига қарши майдонга тушган ёшларимиз навбатдаги йирик ғалабани расмийлаштирдилар. Учрашувда тўлиқ устунликка эга бўлган футболчиларимиз  рақиб посбонини уч бора ранжитдилар. Голларга Давронбек Сотволдиев, Муҳаммаддиёр Иномжонов ҳамда Хабибжон Шариповлар муаллифлик қилишди. Айниқса учршувнинг сўнгги дақиқаларида тахминан 30 метрлар масофадан  рақиб дарвозасига киртилган Шариповнинг суперголи турнинг энг чиройли голларидан бири бўлди. Шундай қилиб Эрнест Асанов шогирдлари кетма-кет уч учрашувда ғалаба қозониб , турнир жадвалида “Пахтакор”даги тенгқурлари билан бирга карвонбошилик қилишмоқда. U18 жамоамиз навбатдаги тур учрашувини 15-май куни ўз майдонларида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшларига қарши ўтказадилар.

U18-биринчилиги

3-тур

“Динамо”U18 – “Қўқон-1912” U18     0-3

 

Гол: Давронбек Сотволдиев (33), Муҳаммаддиёр Иномжонов (43),Хабиб Шарипов (90+1)

DSC_1870 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО