ЁШЛАРИМИЗДАН МУҲИМ ҒАЛАБА
the_title()

17.05.2021

Бугун Ўзбекистон U21-биринчилигининг 9-тур учрашувлари давом эттирилди. Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда “Қўқон-1912″U21 – “Сўғдиёна”U21 жамоалари ўзаро куч синашдилар. Кескин курашлар остида ўтган беллашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлимнинг 11-дақиқасида Анвар Хожимирзаев пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг 58-дақиқасида рақиб дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтини Азим Маматқулов голга айлантириб ҳисобни оширди.
Ўйин якунланиши арафасида аниқроғи, 81-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Жаҳонгир Мирзаулбеков дарвозамизни ишғол этиб ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, Азиз Тўхтабоев шогирдлари уч очко эгасига айланишди.

U 21-биринчилиги
9-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 2:1 (1:0)
Голлар: Анвар Хожимирзаев (11 пен), Азимжон Маматқулов (58 пен) – Жаҳонгир Мирзаулбеков (81).
“Қўқон-1912”: 21. Эгамберди Алижонов, 2. Абдувоситхон Абдурашидов, 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 17. Сардор Етовқўзиев, 18. Анвар Хожимирзаев, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 29. Отабек Қодиров, 36. Абдулла Юнусов, 38. Иззатали Аҳмаджонов, 39. Азимжон Маматқулов.
Захира: 42. Шамсиддин Ҳусанов, 26. Жамшид Раҳматуллаев, 28. Асадбек Қурбонов, 31. Асрор Қурбонов, 32. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 35. Яҳёхон Акбаров, 37. Асадбек Комилов, 53. Акбаржон Адҳамов.
“Сўғдиёна”: 1. Ширинбой Абдуллаев, 22. Ислом Бойсариев, 25. Нодирбек Қўйбоқов, 26. Диёрбек Юнусов, 30. Искандар Тошмуродов, 36. Жамшид Акмалов, 71. Нурмуҳаммад Сайимназаров, 72. Дониёржон Камолов, 74. Жаҳонгир Аламов, 80. Жавоҳир Мирзаулбеков, 99. Бекзоджон Бахтиёров.
Захира: 37. Алишер Пирматов, 13. Отабек Жўраев, 32. Суннатжон Собиржонов, 34. Жаҳонгир Сафаров, 50. Шерзод Бўрибоев, 66. Сардор Нурмуротов.

DSC_5285 copy

DSC_5293 copy

DSC_5300 copy

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО