Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

27.06.2021

Coca Cola Суперлигаси 11-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 28 июнь куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 24 марта тўқнаш келишган.
“Насаф” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 43-24, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 49 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказган сўнгги беш учрашув
14.07.2020. Қўқон-1912 – Насаф – 2:2
27.08.2019. Қўқон-1912 – Насаф – 1:0
13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 1:1
21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 0:0
04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2

Ҳакамлар
Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Насаф” баҳсини Зокиржон Қодиров бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Coca Cola Суперлигаси
11-тур
28 июнь, душанба
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ
Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров, Руслан Самандаров, Максим Нехочин, Лочинбек Долимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
Оператор: Шерали Жаналиев
Комиссар: Бекзод Арипов.

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” -“Насаф” учрашуви 28 июнь душанба куни, Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида соат 20:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 11-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги “2-БЎСМ” стадионида соат 18:00да бошланади.

Эртага бўладиган “Қўқон-1912” -“Насаф” учрашувининг чипталари Яйпандаги “Ўзбекистон” стадиони кассаларида сотилмоқда. Қўқондаги “Марказий” стадионига кириш ҳуқуқини берувчи таклифномалар “Ўзбекистон” стадионига кириш ҳуқуқини бермайди ❗️

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО