Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Камида дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик
the_title()

03.07.2021

Бир неча дақиқа олдин Олмалқдаги “ОКМК” стадионида Coca Cola суперлигаси 12-тур доирасидаги АГМК – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. Аммо танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлим воқеаларга бой бўлди. 52-дақиқада Жокич билан тўқнашувдан кейин Асадбек Собиржонов бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, ВАР ёрдамида дарвозамизга пенальти белгиланди. Ўн бир метрли нуқтадан эса Санжар Турсунов самарали фойдаланиб ҳисобни очди. Голдан кейин катта куч билан ҳужумга ўтишган вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Захирадан майдонга тушган Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 70-дақиқа эса Ҳусниддин Ғофуров яна олмалиқликларнинг олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз қанча ҳаракат қилишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади.

Coca Cola суперлигаси
12-тур
АГМК – ҚЎҚОН-1912 – 2:1
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жаҳонгир Саидов, Санжар Шоюсупов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Кристина Середа
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Алишер Файзиев
Голлар: Санжар Турсунов (63-пен), Ҳусниддин Ғофуров (70) – Шоҳназар Норбеков (67)
АГМК: 1.Ботирали Эргашев – 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Дилшод Аҳмадалиев, 60), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов – 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (15.Аббос Отахонов, 87), 22.Санжар Шоаҳмедов (9.Зафар Полвонов, 60) – 28.Шоҳруҳ Гадоев (94.Элвин Фортес, 60), 18.Александр Касьян (4.Миржамол Қосимов, 83), 10.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 35.Валижон Раҳимов – 5.Дилшод Жўраев, 26.Суннатилло Абдуғаниев, 30.Жасур Умаров.
“Қўқон-1912”: 1.Музаффар Абдуллаев – 70.Мурод Холмуҳаммедов, 3.Бобур Акбаров, 33.Иван Йосович, 23.Александр Мерзляков (18.Анвар Хожимирзаев, 84) – 14.Авазхон Маматхўжаев (99.Андрей Сидоров, 84), 15.Ойбек Рустамов, 91.Якуба Бамба (10.Шоҳназар Норбеков, 60) – 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 9.Ҳамидулло Абдуҳамидов (19.Суҳроб Бердиев, 73), 7.Асадбек Собиржонов.
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 46.Хуршид Хўжаев – 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Фарҳод Бекмуродов, 20.Иқбол Маликжонов.
Огоҳлантиришлар: Иван Йосович 27, Бобуржон Акбаров 61, Ботирали Эргашев 84,
Четлатиш: Асад Собиржонов 52

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО