“ДЕРБИ”ДА ЖАНГОВОР ДУРАНГ ҚАЙД ЭТИЛДИ
the_title()

08.08.2021

Бундан бир неча дақиқа олдин Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида Coca Cola  суперлигаси 14-тур доираисдаги “Қўқон-1912” – “Турон”  учрашуви бўлиб ўтди. Бугун “Қўқон-1912” мезбон, “Турон” эса меҳмон мақомида майдонга чиқди. “Дерби” мақомини олган баҳс кутилганидек шиддатли курашлар остида бошланди. Бугунги баҳс олдидан жамоамизда жиддий йўқотишлар бор. Александр Мерзляков кечаги машғулотда кутилмаганда жароҳат олди. Асадбек Собиржонов эса дисквалификация туфайли бугунги учрашувни ўтказиб юборди.  15-дақиқада Муҳамаданас Ҳасановнинг оширган тўпи хавфли кўриниш олди. Норбеков ҳисобни очишга яқин келганди. 18-дақиқада рақибларимиз хавфли вазиятга эга бўлишди. Музаффаровнинг жарима зарбаси дарвоза устунига тегди. 37-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишганди. Дарвозабонга нисбатан фол деб топди ҳакам ва гол инобатга олинмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, вакилларимиз навбатдаги ҳужумни ташкил этишганди. Бу вазиятда Владислав Касминин хавфни бартараф этди. Биринчи бўлим якунида Фозил Мусаев жарима майдони ичида йиқилиб тушганди, бу вазиятда бош ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқ деб ҳисоблади. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчи каби шиддатли куршлар остида бошланди. Жамоалар ҳисобни очиш учун навбат билан ҳужумга зўр беришди. 53-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини посбонимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 65-дақиқада Якуба Бамбанинг чап қанотдан тўғри дарвоза томон йўллаган зарбасини Низомиддин Зиёвуддинов эгаллаб олди. Учрашувнинг 70-дақиқасида ҳисоб очилди. Славко Лукич чап томондан белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Сербиялик футболчи чиройли голга муаллифлик қилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, рақибларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Захирадан майдонга тушган кореялик Ким Бо Йонг гол муаллифи бўлди. 79-дақиқа Суннатилло Абдуллажонов индивидуал маҳоратини намойиш қилиб “Турон”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан кейин катта куч билан олдинга интилган ваклларимиз 85-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этишди. Хожимирзаевнинг узатмасидан сўнг Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бобур Акбаровнинг бош билан берган зарбасини рақиб посбони маҳорат билан ушлаб олди. Қолган дақиқалардаги ўринишлар самарасиз якунланди ва “дерби” жанговор дуранг билан якун топди.

 

Coca Cola  суперлигаси

14-тур

ҚЎҚОН-1912 – ТУРОН – 2:2 (0:0)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Анваржон Маражабов, Зиёдулло

Абдураҳмонов, Хушнуд Суюнбоев

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистентлари: Тимур Гайнуллин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Акмал Раҳматов

Голлар: Славко Лукич (71), Муҳаммаданас Хасанов (85). – Ким Бо Йонг (73), Суннатилло Абдуллажонов (79).

“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобиржон Акбаров, 5. Славко Лукич, 8. Фарҳодбек Бекмуротов (11. Мўмин Мелиев – 81), 10. Шоҳназар Норбеков (18. Анвар Хожимирзаев – 68), 13. Сардор Азимов (19. Суҳроб Бердиев -68), 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба.

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 96. Исломжон Абдуллаев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 17. Сардор Етовқўзиев, 20. Иқбол Маликжонов, 99. Андрей Сидоров.

“Турон”: 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 10. Ихтиёр Тошпўлатов (14. Дониёр Исмоилов – 84), 17. Музаффар Музаффаров, 18. Фозил Мусаев, 19. Владислав Касминин, 22. Абдулазизхон Абдурашидов, 30. Синиша Бабич (43. Ким Бойонг – 70), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 87. Акмал Ортиқов, 3. Даврон Умиров, 4. Аслиддин Тоштемиров, 5. Ғиёсжон Комилов, 9. Хумоюн Муртозаев, 20. Фирдавс Чакалов, 23. Отабек Зокиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО