БАХТИЁР АШУРМАТОВ: “Жуда аламли дуранг бўлди”
the_title()

14.09.2021

Coca Cola Суперлигаси 18-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

– Гапни очиғи, жуда аламли дуранг бўлди. Бугун ғалабани сақлаб қолиш учун бироз тажриба етишмади, деб ҳисоблайман. Майда сабаблар туфайли ғалабани қўлдан чиқардик.Бошқа жамоалари биз билан ўйинда ҳисобда олдинда бўлишса, ўйинни чўзишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, “Машъал” футболчилари ҳам охиригача курашди.
Сўнгги пайтларда етакчи футболчиларимиз жароҳат сабабли майдонга туша олишмаяпти. Шунинг учун таркибдаги бошқа ўйинчиларга имконият беряпмиз. Улар ўз имкониятларидан фойдаланишлари лозим.
Негадир айрим ўйинларда эътиборсизлик оқибатида гол ўтказиб юборяпмиз. Балки биз учрашув охирида ўйин темпини туширишга кўрсатма беришимиз керакмиди? Ёки вақтни чузишимиз лозимиди, билмадим.
Мурод Холмуҳаммедов кейинги баҳсда ҳам майдонга туша олмайди. У ҳали тўлиқ тузалиб улгурмади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО