“Металлург”га қарши тайёргарлик бошланди
the_title()

16.09.2021

Coca Cola суперлигасининг 19-турини “Қўқон-1912” жамоаси сафарда ўтказади. Жамоамиз 19 сентябрь куни Бекобод шаҳрида “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушади.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кечадан ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишган. Машғулотлар Қўқондаги “марказий” стадионида бўлиб ўтмоқда. Жамоамиз етакчи футболчилари Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляковлар жароҳатлари сабабли ўтган турдаги “Машъал”га қарши ўйинни ўтказиб юборишган эди. Бу футболчиларимизнинг “Металлург” жамаоси билан ўйинда ҳам майдонга тушишлари сўпроқ остида турибди. Жамоамиз шифокорлари футболчиларимизнинг соғликларини доимо назоратда ушлаб туришибди. Жамоамиз номидан ҳамда сиз азиз мухлисларимиз номидан ҳар икки футболчимизга тезроқ соғайиб сафга қайтишларини тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО