19.09.2021
Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги вакилларимиз Мисрни 2:1 ҳисобида таслим этишди. Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси мундиалдаги дастлабки ғалабаси эвазига гуруҳдан иккинчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.
“Қўқон-1912” футбол клуби ҳамда Қўқонлик футбол ишқибозлари номидан футзалчиларимизни тарихий натижа билан табриклаймиз !
Футзал терма жамоамизга кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз !
Олға ЎЗБЕКИСТОН !!!