22.09.2021
Сўнгги учрашувни Бекободда ўтказиб , у ердан ғалаба билан қайтган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари 2 кун ҳордиқ олишгач, бугундан ўз қароргоҳларида тўпланишади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдларини 20-турда “Андижон”га қарши ўйин кутиб турибди. “Шунқорлар” бугундан мазкур ўйинга тайёргарликни Қўқон шаҳрида бошлашади.
Сўнгги турда Андижонликлар ўз майдонларида “сенсация” қайд этиб , “Пахтакор”ни мағлуб этишди ва Қўқонга юқори кайфиятда ташриф буюришади. Ўз ўрнида Қўқонлик футболчилар ҳам Бекободда 19 йиллик нохуш анъанага чек қўйиб, “Металлург” устидан жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритишди. Демак навбатдаги турда мухлисларни жуда қизиқарли “водий дерби”си кутиб турибди.
Куни кеча республика махсус комиссиясининг қарорига кўра футбол учрашувларига мухлисларнинг киришларига рухсат берилди. “Водий дерби”си мухлислар билан янаям шиддати кўриниш олиши шубҳасиз.
Хуллас 25 сентябрь куни Қўқондаги “марказий” стадионига ташриф буюринг ҳамда жонли футболдан завқ олиб, жамоамизни қўллаб-қувватланг азиз футбол мухлислари !