01.10.2021
Бугун Қўқонда катта футбол байрами бўлди десак муболаға бўлмайди. Бир неча дақиқа олдин “Марказий”да “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жароҳат сабаб бир нечта ўйинларни ўтказиб юборган жамоамиз етакчилари Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляковлар асосий таркибда майдонга тушишди ва ғалабага ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишди.
Ўйин вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Кетма-кет ҳужумлар 9-дақиқада самара келтирди. Бурчак зарбасидан кейин Ойбек Рустамов боши билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди. 29-дақиқада рақибларимизда яхши имоконият юзага келди. Чераннинг яқин масофадан тепган тўпини дарвозабонимиз қайтарди. 40-дақиқада вакилларимиз иккинчи голни киритишди. Муҳаммаданас Ҳасанов жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни рақиб дарвозасини ишғол этиш билан якунлади. Қолган дақиқалардаги ҳужумлар самарасиз бўлди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз шиддатли бошлашди. Таймнинг илк дақиқасида Асад Собиржоновнинг зарбасини Суюнов катта қийинчилик билан қайтарди. 47-дақиқада эса меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Захирадан майдонга тушган Шаҳзод Азмиддинов дарвозамизни ишғол этди. 51-дақиқада Темировнинг зарбасидан кейин дарвозабонимиз тўпни қайтарди, қайтган тўпни Эркинов дарвозага йўллай олмади. 54-дақиқада Темировнинг боши билан зарбасидан сўнг ҳимоячимиз тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди. 69-дақиқада ҳимоядаги хатодан Норбеков унумли фойдалана олмади. Шоҳназарда жуда қулай имконият юзага келганди.
71-дақиқада Ҳожимат Эркинов ўз имкониятидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Якуба Бамба жамоамизни яна олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада захирадан майдонга тушган Сардор Азимов рақиб дарвозасига тўртинчи голни киритди. Бу вазиятдан Шоҳназар Норбековга ҳам тасанно айтиш лозим. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмаслик натижасида ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, вакилларимиз 18 йиллик танаффусдан кейин “Пахтакор”ни мағлубиятга учратишди.
Coca-Cola Суперлига
21-тур
ҚЎҚОН-1912 – ПАХТАКОР – 4:2 (2:0)
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Алишер Тўхтасинов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Ойбек Рустамов (9), Муҳаммаданас Ҳасанов(40), Якуба Бамба(73), Сардор Азимов (76) – Шаҳзод Азмиддинов(47), Ҳожимат Эркинов (71)
“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 7. Асадбек Собиржонов (13. Сардорбек Азимов-62), 8. Фарҳодбек Бекмуратов (20. Иқбол Маликжонов – 62), 10. Шоҳназар Норбеков, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (4. Илҳомжон Ваҳобов – 81), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 91. Якуба Бамба (11. Мўминжон Мелиев – 75), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 46. Хуршид Ҳўжаев, 5. Славко Лукич, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 19. Суҳроб Бердиев, 99. Андрей Сидоров.
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов (88. Шаҳзод Азмиддинов – 46), 5. Анзур Исмоилов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 9. Шерзод Темиров (11. Боян Матич – 78), 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18. Хожимат Эркинов (8. Азизбек Турғунбоев – 74), 23. Шерзод Аъзамов (16. Марлен Чобанов – 42), 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброрбек Исмоилов – 46), 34. Фаррух Сайфиев.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 14. Хумоюнмирзо Иминов, 28. Диёр Холматов, 42. Аббосбек Файзуллаев.