01.10.2021
Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги Қўқон-1912 – Пахтакор учрашувидан кейинги матубот анжуманининг икккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
– Авваламбор, бугунги байрам билан барча устоз ва мураббийларни табриклайман. Шу қаторда менинг биринчи устозим Баҳром Ҳакимовни ҳам бугунги айём билан қутлайман. Шунингдек, мураббийлик соҳасидаги устозларим Миржалол Қосимов, Александр Волков, Тачмурод Агамуродов ва барча устозларимни табриклайман. Бугунги ғалаба йигитлар томонидан бизга совға бўлди, дейишим мумкин. Ўйин мухлислар кутганидек шиддатли бўлди. Биз “Пахтакор”ни катта ҳохиш,иштиёқ ва охиригача курашиш ҳисобига ютишимиз мумкинлиги билардик ва улар бу вазифани тўлиқ бажаришди. Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бугун ҳаққоний ғалабага эришдик. Раҳбарият ва мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.
Ҳисоб тенглашгач, ўйинда бурилиш бўлиши мумкин эди. Лекин йигитлар ўзларида куч топа олишди ва иккита гол киритиб, муҳим ғалабага эришишди. Бунинг учун футболчиларга раҳмат айтган бўлардим. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.
4-2 ҳисобида ғалаба қозонганингда ҳакамлик ҳақида гапириш манимча нотўғри бўлади. Бугун ҳакам қайсидир жамоага ён босди, демаган бўлардим. Ўйин темпига ҳакамлик мос бўлди. Икки жамоа иштирокида чиройили ўйин бўлди. Шундай ўйин учун рақибларимизга ҳам раҳмат айтаман ва кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.
Учрашув олдидан шогирдларимга бугун тарихий ғалабага эришимиз мумкинлигини таъкидлаган эдик. Чунки Қўқон жамоаси Ўзбекистон чемпионатларида “Пахтакор”ни охирги марта бундан 18 йил олдин ютган экан. Жуда ҳам муҳим ўйин эди.
Таркиб борасида қарайдиган бўлсак, ҳозирги ўрнимиз бизга мос эмас. Шундай экан қолган баҳсларда жанговар ўйин кўрсатишимиз лозим. “Андижон” ва “Машъал”га қарши баҳсларда йўқотилган очколарни ўрини қоплашимиз керак эди. Бугун бунинг уддасидан чиқдик.
Бугун таркиб танлашда ҳам адашмапмиз. Бошланғич таркибда майдонга туширган футболчиларимиз ҳам заҳирадан ўйинга қўшилган футболчиларимиз ҳам жуда яхши савиядаги футбол намойиш қилишди. Бугун қайсидир футболчимизни майдонга туширолмаган бўлсам улардан узр сўрайман. Шоҳназар Норбековни 2-бўлимда алмаштирмоқчи эдик. Бироқ Норбеков бугунги ўйинда жуда катта хажмдаги ишни бажариб берди. У ўйин охиригача рақиб ҳимоячиларини катта таҳликада ушлаб турди. Бекмуродов ҳали жароҳатидан тўлиқ қутилмаган бўлсада бугун бизга катта ёрдам берди. Жамоамиз етакчилари Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляковларни майдонга қайтганлиги ҳам бизни хурсанд қилди. Холмуҳаммедов майдонда ҳақиқий етакчиларга хос ҳаракат қилди. Айниқса стандарт вазиятларда Муроджонни фойдаси катта тегади.