11.10.2021
Бугун Ўзбекистон U18-биринчилигида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Эрнест Асанов бошчилигидаги ёшларимиз Тошкент шаҳрида “Олимпик”U18 жамоаси билан куч синашдилар. Футболчиларимиз ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Ҳакам ҳуштаги янграганидан 1 дақиқа ҳам ўтмай Муҳаммаддиёр Иномжонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Бу гол ёш футболчиларимизга қўшимча иштиёқ берди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Давронбек Сотволдиев мезбонлар дарвозасига иккинчи голни киритди. Танаффусдан кейин ҳам ёш футболчиларимизнинг шаштлари пасаймади. Гарчи ўйиннинг 53-дақиқасида Зоҳид Сагатов пенальтидан дарвозамизга гол киритган бўлсада, вакилларимиз кўп ўтмасдан рақиб дарвозасига учинчи голни ҳам киритишди. 62-дақиқада Муҳаммаддиёр Иномжонов дубл қайд этди. 1:3 ҳисобидан сўнг ҳам олдинга интилишда давом этган ёш “шунқорлар” 84-дақиқага келиб ҳисобни янада йирик кўринишга келтиришди. Исмоилжон Матфозилов бу вақтда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шундай қилиб ёшларимиз Тошкентдан йирик ғалаба ҳамда уч очко билан ортга қайтишди.
Ўзбекистон U18-биринчилиги 18-тур
“Олимпик”U18 – “Қўқон-1912″U18 1:4
Голлар: Зоҳид Сагатов (53пен) – Муҳаммаддиёр Иномжонов (1,62) , Давронбек Сотволдиев (28), Исмоилжон Матфозилов (84).
U18-биринчилигининг 18-тур ўйинларида қайд этилган натижалар ҳамда мусобақа жадвали билан танишинг.