30.10.2021
Бугун Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоасининг ёшлар жамоаси Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида , суперлига йўлланмасини қўлга киритган Фарғонанинг “Нефтчи” жамосига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Жамоамиз таркибида асосий жамоамиздан дарвозабон Исломжон Абдуллаев футболчилар Иқбол Маликжонов ҳамда Авазхон Маматхўжаевлар майдонга тушишган бўлса, қолган футболчилар U21 ҳамда U18 жамоаларимиз таркибида ўйнайдиган футболчилардан иборат бўлди. Футболчиларимиз учрашувни ҳужумкор равишда бошлашди ҳамда биринчи бўлимда Муҳсин Норматовнинг дубли эвазига 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида тўлиқ таркибни алмаштирган Азиз Тўхтабоев асосан ёш футболчиларга тажрибали ўйинчиларга қарши ўйнаш учун имкон берди. Бу бўлимда “Нефтчи” нинг тажрибали футболчиси Ойбек Қиличев бир марта жарима зарбасидан ҳамда бир марта пенальтидан дарвоамизни ишғол қилиб ўйиндаги ҳисобни тенглаштирди. Шундай қилиб қизиқарли тарзда бўлиб ўтган “вилоят дербиси” 2-2 ҳисоби билан якунланди.
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” (ўринбосарлар) 2-2
“Нефтчи”: Машҳур Муҳаммаджонов, Шодиёр Хожиматов, Дарко Станоевич, Сайдулло Раҳматов, Абдуллоҳ Олимов, Собит Синдаров, Шерзод Каримов, Сардор Абдунабиев, Ойбек Қиличев, Достон Тошматов
Захира: Шуҳратилло Раҳмонов, Аъзамжон Алиев, Жасур Абдулбеков, Сарвар Солиев, Ислом Исомиддинов.
“Қўқон-1912” : Ислом Абдуллаев, Барҳаёт Саидаҳмаджонов, Абдуллоҳ Миркомилов, Хабибжон Шарипов, Иқбол Маликжонов, Авазхон Маматхўжаев, Иззатилло Аҳмаджонов, Сардор Етовқўзиев, Аюбхон Исоқов, Мухсин Норматов
Захира: Шамсиддин Ҳусанов, Зикриёхон Қодиров, Отабек Қодиров, Дилёржон Бахтиёров, Асадбек Қурбонов, Яҳъёхон Акбаров, Даврон Сотволдиев