06.11.2021
“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқондаги машғулотлари давом этмоқда. Кечадан машғулотларга Фарҳод Бекмуродов ҳам жароҳатидан фориғ бўлган Илҳомжон Ваҳобовлар қўшилишди. Машғулотлар куннинг биринчи ярмида фитнес ва тренажёрлар залида ўтаётган бўлса, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотлар “марказий” стадионида бўлиб ўтмоқда. Футболчиларимизнинг кайфиятлари аъло, улар мавсумни яхши кайфиятда якунлашни мақсад қилишган.
Қуйида “шунқорлар”нинг кечаги машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.