“ҚЎҚОН-1912”- АГМК: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

19.11.2021

Coca Cola Суперлигаси 25-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912”- АГМК баҳси эртага Қўқонда бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар.
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 15 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўрттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Тўққизта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 26-18 рақибимиз фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 14 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 29 очко мавжуд.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
26.10.2020 Қўқон-1912 – АГМК – 1:0
23.11.2019 Қўқон-1912 – АГМК – 1:3
03.10. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
18. 07. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 3:0
25.11.2017 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
Факт: Қўқонда ўтказилган учрашувларда бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.

АГМКга қарши ўйинни Танташев бошқариб боради
ЎзПФЛ суперлиганинг 25-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.Унга кўра жамоамизнинг АГМКга қарши бўлиб ўтадиган ўйинини ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Танташев жорий мавсумда жамоамиз иштирокидаги иккита ўйинни бошқариб борган. Унинг бошқаруви остида ўтган, “Андижон”га қарши сафардаги ўйинда “шунқорлар” ғалаба қозонган бўлса, ўз майдонимизда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига 2-3 ҳисобида мағлуб бўлганмиз.

Coca-Cola Суперлига.
25-тур
20 ноябрь, шанба
ҚЎҚОН-1912 – АГМК
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Арслон Хотамов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистент: Зиёдулло Абдураҳмонов
Комиссар: Александр Давиденко

Бошланиш вақтлари
Қўқон-1912″ – АГМК учрашуви, эртага Қўқондаги “Маразий” стадионида соат 14:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 21-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда соат 14:00да бошланди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО