23.11.2021
АГМК жамоаси билан ўтказилган учрашувдан сўнг икки кун ҳордиқ олган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари бугундан яна машғулотларга қайтишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдларини суперлиганинг сўнгги турида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. “Шунқорлар” бугундан “водий дерби”сига тайёргарликни бошлаб юборишди. “Навбаҳор” жамоаси билан бўладиган учрашувлар ҳар доим муросасиз курашларга бой тарзда ўтиб келган. Буни юракдан ҳис қилган футболчиларимиз машғулотларда астойдил тер тўкмоқдалар. Мураббийлар штаби эса мавсумни яхши кайфиятда якунлаш ва таркибда юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини тўлдириш , “дерби”га футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш борасидан астойдил бош қотирмоқдалар. Бахтиёр Ашурматов бошчилигида, Қўқондаги “марказий” стадионида ўтказилган бугунги машғулотлар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Қуйидаги суратларни кўриб бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.