30.11.2021
Эътиборингизга “Қўқон-1912” жамоасининг бу йилги мавсумдаги статистик маълумотларини тақдим этишни бошлаймиз.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “шунқорлар” Coca Cola суперлигасининг ўтган мавсумида рақиблар дарвозасига 37 та гол киритишди ва ўз дарвозаларидан 36 та тўп олиб чиқишди. Киритилган 37 голдан биттаси автогол сифатида қайд этилган. “Навбаҳор” жамоасига қарши Яйпандаги стадионда бўлиб ўтган учрашувда Мурод Холмуҳаммедов йўллаган зарба рақиб ҳимоячиси Игорь Голбанга тегиб “Навбаҳор” дарвозасидан ўрин олган. Мазкур гол Игорь Голбан номига автогол тарзида ёзилган. Қолган 36 та голни эса жамоамизнинг 12 нафар футболчиси киритган. Шунингдек футболчиларимиз Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам рақиблар дарвозасига 4 та гол киритишни уддасидан чиқишди. Ортда қолган футбол мавсумида жамоамиз сафида энг кўп гол киритган футболчи, ҳимоя чизиғи вакили, сербиялик легионеримиз Иван Йосович бўлди. Йосович суперлига ўйинларида 5 марта , кубок баҳсларида эса 1 марта рақибларимиз дарвозасига гол киритган. Қуйида ўтган мавсум суперлига ва кубок ўйинларида гол урган футболчиларимиз рўйхатини тақдим қиламиз.
Суперлига Кубок баҳслари
1. Иван Йосович 5 1
2.Муҳаммаданас Хасанов 5
3. Сардор Азимов 5
4.Шоҳназар Норбеков 4 1
5.Мўмин Мелиев 4
6. Андрей Сидоров 4
7. Мурод Холмуҳаммедов 3
8. Якуба Бамба 3
9. Славко Лукич 1
10.Анвар Хожимирзаев 1
11.Ойбек Рустамов 1
12. Игорь Голбан (автогол) 1
13. Хамидилло Абдухамидов 2
Жами: 37та 4 та