Ёшлар жамоасига танлов учун ўтказилган турнир якунланди
the_title()

13.12.2021

“Қўқон-1912” жамоаси мураббийлар штаби томонидан ўтказилган 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги турнир якунланди. Турнирдан кўзланган мақсад “Қўқон-1912″U18 жамоасига маҳоратли ёшларни танлаб олиш эди. Кеча мусобақанинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Бу ўйинда мусобақа давомида танлаб олинган футболчилардан иборат терма жамоа, “Қўқон-1912” U18 жамоасига қарши майдонга тушишди. Мураббийлар турнир давомида танлаб олинган янги футболчиларни ҳам жамоамиз тарбияланувчиларини ҳам яна бир назоратдан ўтказдилар. Учрашув давомида футболчилар жамоаларини ўзгартириб ҳам майдонда синаб кўрилди. Шу тариқа бир нечта янги футболчилар ёшлар таркибининг машғулотларига таклиф олишди. Ўтган мавсумни жуда яхши ўтказган U18 жамоамизнинг аксарият футболчилари келгуси мавсумда асосий таркиб ҳамда U21 жамоасига ўтказилади. Мураббийларимиз селекция ишларини давом эттиришади. Энди навбатда 2005 йилдан кейин таваллуд топган футболчиларни кўрикдан ўтказиш бўлади.

photo_2021-12-12_14-57-27

photo_2021-12-12_14-57-46

photo_2021-12-12_14-58-09

photo_2021-12-12_14-58-11

photo_2021-12-12_14-58-34

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО