22.12.2021
“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 20 декабрь кунидан бошлаши ҳақида хабар берган эдик. Жамоамиз мураббийлар штаби қарорига кўра янги мавсумга тайёргарлик режасига ўзгартириш киритилди. Жамоа аъзолари янги йил байрамидан сўнг машғулотларга киришадиган бўлишди. Бунга сабаб кўплаб футболчиларимиз ўтган мавсум сўнггида жароҳатлар билан ўйинларни ўтказишган ва футболчиларга берилган дам олиш муддати айрим футболчиларда жароҳатлардан тўлиқ фориғ бўлишга етарли бўлмади. Жамоа аъзоларини янги мавсумга тўлиқ тикланишлари учун яна бироз вақт берилди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари янги йил байрамини оила даврасида ўтказиб олганларидан сўнг , январь ойининг дастлабки ҳафтасидан тўпланиб, машғулотларни бошлашади.