“Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсумга тайёргарлик режаси аниқ бўлди
the_title()

27.12.2021

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби айни кунларда  янги мавсумга селекция ишлари ҳамда мавсумга тайёргарлик режалари билан банд бўлиб туришибди. Бош мураббий  мавсумга тайёргарликнинг аниқ режасини тасдиқлади.  Унга кўра “шунқорлар”нинг  янги мавсумга тайёргарлиги 5 босқичдан иборат бўлади.
04.01 – 09.01  Қўқон шаҳрида
11.01 – 21.01  Тошкент шаҳрида
25.01-  05.02  Фарғона шаҳрида
09.02 – 19.02  Тошкент шаҳрида
22.02 –  01.03 кунлари Қўқон шаҳрида машғулотлар олиб борилади.
Фарғона шаҳрида бўладиган “Хоким кубоги” турнирининг санаси аниқ бўлишига қараб, Фарғонадаги  йиғин муддати 1-2 кунга ўзгариши мумкин.
Мана шу йиғинлар давомида жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй беради ҳамда жамоа таркиби шакллантирилади.  Янги мавсумга тайёргарлик режасидан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам мураббийларимизнинг режаларига киритилган.  Йиғинлар давомидаги машғулотлар ҳамда ўртоқлик ўйинларидан фото ва видео материаллар,  “Қўқон-1912” жамоасида бўладиган ҳар бир ўзгаришлар борасидаги маълумотлар жамоамизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали азиз мухлисларимизга тезкорлик билан  етказиб борилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО