29.01.2022
Фарғона шаҳрида “Хоким кубоги-2022” мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари қизғин давом этмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси 2-тур ўйинларидан сўнг “А” гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Кеча жамоамиз “Навбаҳор-2” жамоаси устидан 3-1 ҳисобида ишончли тарзда ғалаба қозониб, очколари сонини 4 тага етказиб олди.
“Хоким кубоги-2022” “А” гурухи. 2-тур.
“Навбаҳор-2” – “Қўқон-1912” 1-3
Гол: Азиз Кошибханов(87) – Сардор Етвоқўзиев (30), Мурод Холмуҳамедов (32 пен), Абдуллоҳ Юнусов (90+2)
Гуруҳдошларимиз “Андижон-1” ҳамда “Олой” (Ўш) жамоалари ўртасидаги ўйинда Андижонликлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учршувдаги голларни Богдан Милич 14-дақиқада ҳамда Суҳроб Бердиев 88-дақиқада киритишди.
“А” гуруҳида сўнгги тур ўйинлари эртага 30 январь куни бўлиб ўтади. Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида дастлаб “Олой” ҳамда “Навбаҳор-2” жамоалари учрашадилар. Бу ўйин соат 11:00да старт олади. Соат 14:00 да эса “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон-1” жамоалари майдонга чиқишади.
2 тур ўйинларидан сўнг гуруҳимизда турнир жадвали қуйидаги кўринишда.
“Хоким кубоги-2022”. “А” гуруҳи жадвали
Ў Т-Н О