04.02.2022
Ўтган мавсумни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган ўнг қанот ҳимоячиси, cербиялик тажрибали футболчи Славко Лукич янги футбол мавсумини ҳам жамоамизда ўтказадиган бўлди.
Жамоамиз Лукич билан тузилган шартномани 2022 йилнинг сўнггига қадар узайтирди. Славко Лукич ўтган мавсумда ўзининг ўйинлари , ақлли “паслари” ҳамда жарима зарбаларини чиройли тарзда амалга ошириши билан мухлисларимиз ҳурматини қозонган. Славкони янги мавсумдаги фаолиятда ҳам омад тилаб, ундан чиройли голлар ва голли узатмалар кутиб қоламиз.