14.02.2022
Айни кунларда юртимиздаги футбол жамоалари янги мавсум учун ҳар жиҳатдан тайёргарлик кўришмоқда. Футболчилар киядиган спорт кийимлари ҳар бир жамоада муҳим ўрин тутади.
“Қўқон-1912” жамоаси ўтган мавсумни “Jako” компанияси либосларидан фойдаланган эди. Келаётган янги мавсумда ҳам “шунқорлар” бу анъанани давом эттиришади. Жамоа аъзолари “Jako” бренди остидаги либосларда майдонда кўриниш берадилар. Бахтиёр Ашурматов жамоаси ўзининг анъанавий кўк ва оқ рангларидан воз кечмайди. Келаётан мавсумдаги футболчилар кийиб майдонга тушадиган спорт формалари ўзининг ёрқин кўриниши ва ўзгача дизайни билан ўтган йиллардагидан бироз фарқ қилади. Жамоамиз футболчиларига янги либослар билан катта ғалабалар ва зафарлар ёр бўлишини яратгандан сўраб қоламиз!