16.02.2022
Эътибор бераётган бўлсангиз сўнгги кунларда “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти жамоа аъзолари билан расмий шартномаларни имзолаётанлиги ҳақида кўплаб хабарлар қўйдик. Бундай хабарлар давом этади. “Шунқорлар” ўтган мавсумда жамоанинг ғалабаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган ҳужумчи Мўмин Мелиев, дарвозабон Музаффар Абдуллаев ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Азимовлар билан келишув муддатини узайтиришди. Ҳар уччала футболчилар 2022-йилги футбол мавсумини ҳам Қўқонда ўтказишади. Жамоамиз номидан футболчиларимизга омад ҳамда соғлик-саломатлик тилаймиз! Биз сизларга ишонамиз ва сизлар билан янги марраларни забт этамиз.
Олға Қўқон-1912!