05.03.2022
Италия Украина чемпионатининг қолган қисмини ўзида ўтказишга тайёр.
Бу ҳақда Италия футбол федерацияси (FIGC) раҳбари Габриэле Гравина маълум қилди.
“FIGC қочқинларни қабул қилишга ёрдам бераётгани каби Украина чемпионати ўйинларини ҳам қабул қилишга тайёр. Биз бошқа ташаббуслар устида ҳам ишлаяпмиз”, – дейди Гравина.
Украина чемпионати 24 февралда тўхтатилган эди.
Манба : Football Italia