Навбатда “дебютант” билан ўйин
the_title()

06.03.2022

Coca Cola суперлигасининг навбатдаги 2-турида “Қўқон-1912” жамоаси суперлига дебютанти бўлган, Тошкентнинг “Олимпик” жамоасини қабул қилади.
Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячилар ўтган турда Термизнинг “Сурхон” жамоаси билан 0-0 ҳисобида дуранг натижани қайд этишган. Бундан кўриниб турибдики ёшлардан иборат бўлган бу жамоа ҳам анойилардан эмас. Шуни ҳисобга олган Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоамиз мураббийлар штаби 2-турга футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун тинмай меҳнат қилмоқдалар. Футболчиларимиз кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишяпти.
Эртага жамоа таркибига янги келган футболчиларни кенг жамоатчиликка таништириш маросими ўтказилади.
“Қўқон-1912” – “Олимпик” учрашуви эса 9-март куни, соат 18:30да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО