Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Учта пенальти белгиланган ва битта қизил карточка берилган “кичик дерби”да кучлар тенг келди
the_title()

18.03.2022

Бугун Ўзбекистон U21-биринчилигининг 3-тур учрашувлари давом эттирилди.  Намангандаги “марказий” стадионининг заҳира майдонида “Навбаҳор”U21 – “Қўқон-1912” U21 ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. Ўйиннинг 2-дақиқасида мезбонлар ўз жарима майдончалари ичида Диёрбек Жалолдиновга нисбатан қоидани бузишди. Хакам иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Диёрбек Жалолдиновни ўзи амалга оширди. Афсуски унинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди.
Лекин вакилларимиз орадан икки дақиқа ўтиб барибир ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 5-дақиқада Муроджон Комилов чап қанотдан ажойиб зарбаси билан рақиб дарвозасига гол киритиб ҳисобни очди.
13-дақиқада чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини Муроджон Комилов амалга оширди. Унинг узатмасидан сўнг Хабибжон  Шарипов боши билан мезбонлар дарвозасига иккинчи голни жойлаб қўйди. Шундан кейин мезбонлар уйғонишди. 24-дақиқада Жавоҳир Хусанов дарвозамиз томон аниқ ва кучли зарба йўллади. Шамсиддин Ҳусановдан чиройли “сейв” намойиш қилиб жамоамизни голдан асраб қолди.
28-дақиқада учрашувни бошқариб борган Тошкентлик хакам Хусан Музаффаров учрашувдаги иккинчи пенальтини дарвозамиз томон белгилади. Жавоҳир Хусанов вазиятдан фойдаланиб ҳисобни қисқартирди.
32-дақиқада эса  стандарт вазиятдан сўнг Асадбек Жўрабоев ҳисобни тенглаштирди. 42-дақиқада Наврўзбек Иминов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа 5 та гол киритилган 1-тайм 3:2 ҳисобида мезбонларнинг устунлиги билан ўз якунига етди.
Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам шиддатли курашларга ва эҳтиросли вазиятларга бой тарзда бўлиб ўтди. Наманганлик мухлислар ўз футболчиларини жуда ажойиб тарзда қўллаб туришди.
Бир вазиятда Диёрбек Жалолдинов ҳеч ким ҳалақит бермаётган бўлсада 10 метрлардан рақиб дарвозасига ноаниқ зарба йўллади.
Учрашувнинг 71-дақиқасида хакам ўйиндаги учинчи пенальтини мезбонлар дарвозаси томон белгилади. Муҳсин Норматовнинг пенальтидан  йўллаган зарбасини ҳам Наманганликлар дарвозабони Озодбек Маърупов қайтариб қолди. Таъкидлаш лозимки рақибларимиз таркибидаги ёш дарвозабон 3 та гол ўтказиб юборган бўлсада, бугун жуда яхши ўйин ўтказди. У икки марта вакилларимиз амалга оширган пенальтиларни қайтаришга эришди.
76-дақиқада бугунги ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамони Муроджон Комилов  шеригидан тўпни қабул қилиб, 3-4 рақиб қуршовида бўлишига қарамасдан дарвозага аниқ зарба бера олди ва ўйиндаги ҳисобни тенглаштирди. Муроджон бугунги ўйинда иккита гол ва битта асист қайд этиб учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.
78-дақиқада Расул Абдураҳмонов иккинчи сариқ ва қизил карточкани олиб  майдондан четлатилди.  Шундан сўнг ҳам ҳар икки жамоа вакиллари ғалаба қозониш учун бор имкониятларини ишга солишди. Лекин учрашув 3-3 ҳисобидаги жанговор дуранг билан ўз якунига етди.

“Навбаҳор – U-21” – “Қўқон-1912-U-21”   3:3

Наманган. “Марказий” ўйингоҳининг захира майдони.

Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Исломжон Носиров, Бобур Иброҳимов, Исроилжон Имомназаров.

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

ЎзПФЛ комиссари: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар:Жавоҳир Хусанов (28 пен) , Асадбек Жўрабоев (32) Наврўзбек Иминов (42) ,  –     Муроджон Комилов (5,76), Хабибжон Шарипов (13)

Амалга оширилмаган пенальти: Диёрбек Жалолдинов (3. дарвозабон) , Мухсин Норматов (71, дарвозабон).

“Навбаҳор – U-21”:
41.Озодбек Маърупов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 38.Достон Абдулҳаев (С), 40.Жаҳонгир Турсунов, 48.Жавоҳир Ҳусанов,

  1. Асадбек Жўрабоев, 61.Наврўз Иминжонов, 64.Музаффар Мўминов,

70.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 96. Ҳусан Ғанижонов, 97.Дониёр Мирзақаюмов.

Захирадагилар:16. Артур Вастьянов, 27.Аброр Абдураззоқов, 62.Комрон Неъматжонов, 67. Тоҳир Рафаэлов, 84.Сарвар Баҳодиров, 86.Достон Умаржонов, 92.Азиз Хурсанбоев, 95.Элёр Мўминқулов, 98.Даврон Олимжонов.

 

“Қўқон-1912-U-21”:
42.Шамсиддин Ҳусанов, 2.Муҳаммадризо Ваҳобов, 19.Диёр Жалолдинов.20.Муроджон Комилов, 24.Абдуллоҳ Миркомилов (С), 26.Ҳабибжон Шарипов, 32.Жамшид Бекдурдиев, 37.Азиз Эркинов, 39.Давронбек Сотволдиев, 59.Расулжон Абдураҳмонов, 99.Абдулла Юнусов.

Захирадагилар:43.Зикриёхон Қодиров, 22.Сардор Етовқўзиев, 28.Асадбек Қурбонов, 29.Қувончбек Чўлпонов, 31.Аюбхон Исақов, 35.Яҳёхон Акбаров, 36. Муҳсин Норматов, 38.Жамшид Саидваққосов, 52.Саидакбар Умаралиев.

DSC_2905 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО