21.03.2022
Наврўз энг қадимий, асл миллий, яхшиликка, руҳий покликка ундайдиган, узоқ ўтмиш замонлардан буён қадриятларимиз тимсоли бўлиб келаётган хосиятли бир айём, яшариш ва янгиланиш фаслидир.
Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.
Шарқона Янги йил бўлган Наврўз инсонлар қалбида эзгу интилишларни уйғотиб, кишига умид ва ишонч, шукроналик туйғуларини бағишлайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар эркаг-у, аёл, ёш-у, қари барча юртдошларимизнинг энг ардоқли, севимли байрамидир.
Эзгулик, гўзаллик, ободликни касб этган Наврўзи олам тинчлик, осойишталик, фаровонлик ҳукм сураётган она Ватанимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг қалбида яшашга бўлган иштиёқ, эзгу мақсад, ижод-изланиш завқини тортиқ этади.
“Қўқон-1912” жамоаси мана шундай улуғ айёмда барча юртдошларимизни Наврўз байрами билан табриклайди.
Наврўзи олам барчангизга муборак бўлсин!