27.03.2022
Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур ўйинига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлади. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга бир кунлик ҳордиқ чиқариш имконини берди.
“Шунқорлар” бугундан Қўқон шаҳрида тўпланишди ҳамда суперлиганинг 4-тур ўйинига тайёргарликни давом эттиришади. 4-турда Қўқонликлар Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Металлург” жамоасини қабул қилишади. “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви мартнинг сўнгги кунида бўлиб ўтади. Барчангизни 31 март куни, соат 18:30да “Ўзбекистон” стадионига таклиф қиламиз!
“Қўқон-1912” жамоаси бугун “марказий” стадионида ўз машғулотларини ўтказди. Қуйида бугун бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг!