“Наврўз кубоги-2022” финал ўйинини бошқарадиган хакамлар маълум бўлди
the_title()

28.03.2022

Хабарингиз бор Наманганда “Наврўз кубоги-2022” ҳалқаро  турнири бўлиб ўтмоқда. 29-март куни турнирнинг 3- ўрини учун ҳамда финал ўйини бўлиб ўтади. Турнир ташкилотчилари ушбу ўйинларда ишлайдиган хакамлар номини эълон қилишди.

Турнирнинг 3-ўрини учун кечадиган ўйин — Тожикистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Рустам Лутфуллин эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Шунингдек, Уганда ва Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашувида бош ҳакамлик Тожикистонлик  Сайёджон Зайниддиновга ишониб топширилди. Унга қанотларда Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Насрулло Кабировга юклатилган.

29-март сешанба.
“Марказий” стадиони. Наманган шаҳри.

3-ўрин учун  Тожикистон-Қирғиз республикаси. Соат 15:30да
Финал ўйини. Ўзбекистон-Уганда.      Соат 19:00да

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО