03.04.2022
Coca Cola суперлигасида танаффус юзага келди. “Пахтакор” ҳамда “Насаф” жамоалари Осиё чемпионлар лигаси турнирида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Қолган жамоалар эса Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақасида иштирок этишади.
“Қўқон-1912” жамоаси ҳам кубок ўйинларида ўз иштирокини бошлайди. “Шунқорлар” Д-гуруҳида иштирок этишади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари гуруҳ босқичидаги дастлабки учрашувни Бухоро вилоятининг “Ғиждувон” жамоасига қарши сафарда ўтказадилар. “Ғиждувон” билан бўладагин ўйинга тайёргарлик эртадан Тошкент шаҳрида бошланади. Юқоридаги жадвалда апрель ойида жамоамиз қайси жамоаларга қарши майдонга тушиши акс эттирилган.