Ўзбекистон Coca-Cola кубоги: 1/8 финал босқичига йўл оладиган жамоалар хусусида
the_title()

13.04.2022

Биласиз, айни пайтда Ўзбекистон Coca-Cola кубогида гуруҳ босқич учрашувлари давом эттирилмоқда.
6 гуруҳ якунларига кўра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритадиган клублар 1/8 финал иштирокчисига айланади. Шунингдек, гуруҳларда энг яхши учинчи натижа кўрсатган 2 та клуб ҳам 1/8 финалда иштирок этади. Биласиз, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи клубларимиз – “Пахтакор” ва “Насаф” ҳам мамлакат кубогидаги иштирокини айнан мана шу босқичдан бошлайди.
1/8 финалдан бошлаб то финалга қадар бўлган плей-офф жуфтликларига алоҳида қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади.
Гуруҳ ғолиблиги учун курашни таъминлаш мақсадида 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида гуруҳ ғолиблари алоҳида саватда бўлади ва улар ушбу босқичда бир-бири билан, шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар билан тўқнаш келмайди. Бир ўйиндан иборат учрашувларга ким мезбонлик қилиши қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.

Манба: Pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО