“Локомотив”га қарши тайёргарлик бошланган
the_title()

10.05.2022

“Қўқон-1912” жамоаси кетма-кет иккита учрашувни сафарда ўтказади. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида “Сурхон”га қарши ўйин ўтказган “шунқорлар” келаётган 8-турда ҳам “Локомотив” стадионида майдонга тушадилар.Бу сафарги рақиб майдон эгалари Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ушбу учрашувга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтмоқда. Мураббийларимиз футболчиларни олдиндаги ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан пухта тайёрлаш учун астойдил меҳнат қилишмоқда. Бош мураббий барчадан темир интизом, ўз ишига профессионал тарзда ёндашувни талаб қилмоқда. Қувонарлиси жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Иван Йосович ва Жавоҳир Сидиқовлар ҳам ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.
“Локомотив” – “Қўқон-1912” ўйини, 11 май чоршанба куни, Тошкентдаги “Локомотив” стадионида, соат 19:00да бошланади.
Қуйида “шунқорлар”нинг “Бунёдкор”да ўтказган машғулотларидан олинган суратларни томоша қилинг!

photo_2022-05-10_00-01-58

photo_2022-05-10_00-02-01

photo_2022-05-10_00-02-05

photo_2022-05-10_00-02-12

photo_2022-05-10_00-03-19

photo_2022-05-10_00-03-20

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО