18.08.2022
“Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич “Манчестер Юнайтед”нинг трансфер мақсади ҳисобланади.
Манчестерликлар итальян клуби билан ушбу трансфер бўйича музокараларга киришишди. Рим клуби ўз навбатида 70 млн евро тўланса, сербиялик хавбекни қўйиб юборишга тайёр. “Қизил иблислар” ҳозирча ушбу трансфер учун 50 млн еврогача ажратишга тайёрлар.
Ушбу трансфер ташаббускори марказий чизиқни кучайтиришни талаб қилаётган МЮ устози Эрик тен Хагдир.
27 ёшли хавбек ўтган мавсум А Серия доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 11та ассист қайд этди.
Манба:championat.asia