20.08.2022
Таниқли давлат арбоби, oз ишининг чин фидойиси, “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари соҳиби, бир неча йиллар давомида спортимиз, хусусан футболимиз ривожланиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишида улкан ҳисса қўшган шахс — Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Зуфарович хотирасига бағишлаб халқаро турнир ташкил этади. Унда 17 ёшгача бўлган 4 та жамоа — Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ва ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.
Учрашувлар 22-27-август кунлари пойтахтимиз яшил майдонларида ўтказилиши режалаштирилган.