09.09.2022
Бугун Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 18 тур ўйинлари давом эттирилди. Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилди.
Учрашув шиддатли ҳамда муросасиз курашларга бой тарзда кечди. Вакилларимиз ўйинни жуда катта иштиёқ ва ҳужумкорлик билан бошлашди. Ўйин стартидаёқ Қувондиқ Рўзиев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади. Орадан бироз ўтиб Холмуҳаммедовнинг узатмасидан сўнг Шихов боши билан зарба йўллади. Зарба салгина ноаниқ бўлди. 21-дақиқада Анзур Исмоилов қоидани бузди ва огоҳлантирилди. Белиланган жарима зарбасидан Шиховнинг йўллаган зарбаси рикошет орқали дарвозага аниқ борди. Эргашев тўпга улгурди. 25 дақиқада Алишер Жалилов кутилмаганда дарвозамизга зарба йўллади. Музаффар Абдуллаев маҳорат кўрсатди. 39-дақиқада Раҳматуллаев-Азимов-Норбеков комбинацияси жуда чиройли ва тезкор бўлди. Норбековнинг зарбаси шундоққина рақиб дарвозаси устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. 1-таймнинг сўнгги дақиқасида вакилларимиз ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Бироқ бу вазиятда омад футболчиларимиздан юз ўгирди. Ўйиннинг биринчи бўлими вакилларимизнинг катта устунлигида ўтган бўлсада таблода бу устунлик акс этмади. Ҳисоб 0-0!
Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам шиддатли курашлар остида бўлиб ўтди. 53-дақиқада Сардор Азимов ўнг қанотдан рақиб дарвозаси томон аниқ ва кучли зарба йўўлади. Ботирали Эргашев супер “сейв” намойиш қилиб жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. 67-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Шихов-Норбеков комбинациясидан сўнг берилган зарба юқоридан кетди. 73-дақиқада Норбековнинг зарбасидан сўнг тўпни Эргашев ушлаб олди. Учрашув сўнггида ҳар икки жамоа мураббийлари бир нечтадан ўзгаришларни амалга оширишди. Бироқ бу ўзгаришлар ҳам дарвозаларга гол киришига сабаб бўла олмади. Шундай қилиб кетма – кет давом этаётган дурангли сериямиз давом этди.
ҚЎҚОН-1912 – АГМК 0-0
Яйпан ш. “Ўзбекистон” стадиони. 9 сентябрь, соат 18:30
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Шерзод Ражабов
“Қўқон-1912” таркиби:
1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илхом Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 7.Жамшид Хасанов (Славко Лукич76), 8.Санъат Шихов(Сардор Етовқўзиев89), 10.Жавоҳир Сидиқов (Азизхон Эркинов79), 11.Шоҳназар Норбеков (Андрей Сидоров 79), 13.Сардор Азимов ( Авазхон Маматхўаев89), 15. Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)
Заҳирада:
21.Ислом Абдуллаев, 23. Александр Мерзляков
АГМК таркиби:
1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (Акром Комилов 66), 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Гиорги Папава, 17. Санжар Турсунов(с)(Абудлла Абдуллаев(77), 22. Шоҳруҳ Гадоев(Муҳаммаданас Хасанов86), 27.Мартин Боаке (Мираҳмадов77) , 63. Алишер Жалилов (Сиёвуш Ҳақназари 66)
Заҳирада:
12. Дилшод Ёқубов, 9. Дану Спатару, 13.Элдорбек Бегимов, 16.Артём Филипосян,
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов(21), Дилшод Аҳмадалиев(45), Шоҳруҳ Гадоев (64) – Азизхон Эркинов (90+3)