27.09.2022
ФИФА кунлари муносабати билан суперлига ўйинларида танаффус юзага келганидан хабарингиз бор. Шу танаффус вақтида футболчиларнинг ўйин амалиётларини сақлаб туришлари учун жамоалар ўртоқлик ўйинларини ташкил этишмоқда. Бугун Қўқондаги “марказий” стадионида “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўзаро назорат-ўртоқлик ўйинини ўтказишди.
Бу учрашувда ҳар икки жамоаларнинг бош мураббийлари таркибдаги барча футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қилишди. Даврон Файзиев ўйиннинг ҳар иккала тайми учун алоҳида таркиб танлади.
Учрашувнинг 1-бўлимида устунлик асосан жамоамиз футболчилари томонида бўлди. Илк дақиқадаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Муроджон Комиловга сўнгги зарбани йўллашга рақиб ҳимоячилари имкон беришмади.
26-дақиқада жарима зарбасини Санъат Шихов жуда чиройли тарзда амалга оширди. Унинг узатмасидан сўнг рақиб посбони тўпни муштлари билан уриб юборди. Қайтган тўпга эгалик қилган ёш ҳужумчимиз Муроджон Комилов бир рақибни чалғитиб дарвоза томон зарба йўллади. Дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб қолди.Шунингдек Билолхон Тошмирзаев, Санъат Шихов ҳамда Сардор Азимовларда ҳам гол киритиш учун вазиятлар бўлди.
Ўйиннинг 2-бўлими ҳам қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Рақибларимиз сафида Аброр Исмоилов фаоллиги билан ажралиб турган бўлса, вакилларимиз кўпроқ аниқ паслар орқали комбинацион ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилишди. 2-бўлим давомида Қувондиқ Рўзиев ҳамда Мурод Холмуҳаммедовларнинг “Нефтчи” дарвозаси томон йўллаган зарбалари эсда қоларли бўлди.
Якунда ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ҳарчанд уринишмасин дарвозаларга йўл топилмади.
Ўртоқлик ўйини.
27 сентябрь, соат 16:00. “Марказий” стадиони, Қўқон шаҳри.
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” 0-0
“Қўқон-1912” жамоасининг 1-тайм учун таркиби:
21.Ислом Абдуллаев,5.Славко Лукич, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 8. Санъат Шихов, 9.Андрей Сидоров, 13.Сардор Азимов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етвоқўзиев, 70.Билолхон Тошмирзаев
“Қўқон-1912” жамоасининг 2-бўлим учун таркиби:
“Нефтчи”:
69.Евгений Конюхов, 8.Саламат Қуттибоев, 26.Алексей Ларин, 31.Нодирхон Неъматхонов. 22.Умар Адҳамзода , 6 .Сирожиддин Қўзиев, 28.Фозил Мусаев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, , 13.Лутфулла Тўраев, 9 .Суннатилло Абдуллажонов, 11.Иззатилла Абдуллаев.
Захирадагилар :
44.Дарко Станоевич, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 88.Дониёр Валиев, 25.Дониёр Мадаминов, 70.Аббос Ғуломов, 46.Шаҳзод Убайдуллаев, 76. Фаҳриддин Муҳаммадов, 77.Аброрбек Исмоилов