“Пахтакор”га қарши тайёргарлик бошланди
the_title()

12.10.2022

“Қўқон-1912” жамоаси Coca cola суперлигасининг навбатдаги турини сафарда, турнир жадвали етакчиларидан бир Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.
Даврон Файзиев шогирдлари кечадан бошлаб мазкур ўйинга тайёргарликни бошлад юборишди. Жамоа аъзолари Тошкент шаҳрида тўпланишган ва “тўқимачи” стадионида кунига бир маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.
Эртадан бошлаб машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Жамоанинг барча аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишяпти. Жамоамиз шифокорлар гуруҳи футболчиларимизни кейинги ўйинга соғ-саломатҳолда тайёр бўлишлари учун бор билим ва ғайратларини ишга солишган. “Пахтакор”га қарши баҳсда футболчиларимиз аввало ўзларининг, қолаверса жамоанинг шаъни учун майдонга тушадилар. Бизни суперлига етакчисига қарши жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО