Ўзбек футболининг 110 йиллиги Фарғонада кенг нишонланади
the_title()

24.10.2022

Республикамизнинг барча вилоятларида ўзбек футболининг 110 йиллиги байрами катта танатана қилинди. Эртага ва индинга футболимизнинг 110 йиллиги юбилейи Фарғона вилоятида кенг нишонланади.
Тадбирлар эртага Фарғона шаҳрида бошланиб, индинга Яйпанда ўз якунига етади. Эртагалик байрам тадбирлари Фарғона “футбол маркази”     да футбол фестивали билан бошланади. Шундан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Х Бозоровнинг ЎФА раҳбарияти ҳамда футболимиз фахрийлари  билан учрашуви бўлиб ўтади.
Соат 18:00да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон-Қирғизистон, Тожикистон-Фарғона фахрийлари ўртасидаги футбол учрашувлари бўлиб ўтади. Футбол учрашувидан олдин эса санъат усталари иштирокида концерт дастури ташкил қилинади.
Футбол байрами 26 октябрь куни Яйпанда давом эттирилади. Шу куни суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви бўлиб ўтади.
Барча футбол мухлисларини футболимизнинг 110 йиллиги тадбирлари ҳамда футбол учрашувларига таклиф қиламиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО