МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ !
the_title()

23.12.2022

Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг сардори, ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган футболчи, Муроджон Холмуҳаммедовнинг туғилган куни. Муроджон бугун 32 ёшни қарши олмоқда.

Қўқонлик футбол мухлисларининг қалбларидан чуқур жой эгаллаган Мурод Холмуҳаммедов ҳақида қанча гапирсак , ёзсак камлик қилади. Мурод Холмуҳаммедов номи Қўқон футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан аллақачон битилган десак муболаға бўлмайди. Айни кунларда Мурод Холмуҳаммедов ҳам бошқа футболчилар каби таътилни оила даврасида ўтказмоқда. Холмуҳаммедов ҳали “Қўқон-1912” жамоасини расман тарк этмаган. Тўғри Холмуҳаммедовдек футболчига бошқа жамоалардан кўплаб таклифлар бўлиши табиий ҳол. Бироқ Муроджон ҳали ҳеч бир жамоа билан расман шартнома имзоламаган.
“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда сиз азиз футбол мухлислари номидан Мурод Холмуҳаммедовни бугунги таваллуд айёми билан чин юракдан табриклаймиз ! Муроджонга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ҳамда келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО