31.12.2022
Бугун юртимизда байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. Эртага янги, 2023 йилни кутиб оламиз. Бизнинг жамоамиз учун ортда қолган 2022 йил бироз омадсиз келган бўлсада, ўтган йилда муҳтарам юртбошимиз бошчилигида ватанимиз ҳар жабҳада юксалишга эришди.Айниқса спорт соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилди.
Келгуси йилда ўтган йилда йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, жамоамиз яна кучлилар сафига қайтиши учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз.
Кириб келаётган янги 2023 йил барчамиз учун омадли ва баракотли келсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ҳар бир юртдошларимизнинг хонадонларида яхши кунлар, хурсандчиликлар кўпайсин.”Қўқон-1912″ жамоасига ҳам янги йил омадли келсин.
Жамоамиз номидан ва ўзим номимдан барчангизни янги йил билан табриклайман. Янги йилда барча мухлисларимизга энг аввало мустаҳкам соғлик,оилаларига хотиржамлик ва қут-барака тилайман. Янги йилингиз муборак бўлсин !