04.04.2023
Россиялик мутахассис Сергей Юран Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қиладиган “Нижний Новгород” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
53 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи “Химки” бўлганди. У бу жамоани 2022 йилнинг августида тарк этган эди.
Аввалроқ нижний новгородликлар олдинги бош мураббий Артём Горлов билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишганди.
Жамоа РПЛ мусобақа жадвалида 19 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.