Водий биринчилиги ғолиби аниқланди

27.04.2017

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Фарғонада мини-футбол бўйича водий биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Фарғона вилояти мини-футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур турнирда водийнинг 11 та жамоаси иштирок этди. Ҳар якшанба кунлари ўтказилган ўйинларда Фарғона, Андижон, Наманган, Марғилон шаҳридан иккитадан жамоа, Олтиариқ ва Риштон туманидан биттадан жамоа, шунингдек, “Нефтчи” ёшларидан ташкил топган жамоалар қатнашишди.

Мусобақанинг финал учрашувида Андижоннинг “КФК Андижон” ва Марғилон шаҳри жамоалари тўқнаш келишди.

Ҳал қилувчи баҳс кутилганидек муросасиз кураш остида ўтди. Ўйнда рақибига нисбатан бироз устунлик қилган андижонликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош соврин эгасига айланишди.

А. Деҳқонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1121
2Mash'al1120
3Aral1119
4QO'QON-19121118
5Sho'rtan1118
6Xorazm1111
7Olimpik Mobiuz119
8Do'stlik114
U-21 биринчилиги
#КлубЎО