Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Баркамол авлод-2017. Футбол. Фарғона финалда!

26.05.2017

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятида  кўтаринки руҳда ўтаётган  “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларидан  ўрин олган футбол бўйича мусобақа давом этмоқда.

Қарши шаҳрида  бўлиб ўтган  саралаш баҳсларида юқори тўртликдан ўрин олган Қашқадарё, Тошкент,Фарғона, Хоразм.жамоалари республика финал йўлламасига эга бўлганди.
Кеча  қуъра натижасига кўра, тўрт жамоа   дастлабки баҳсларга киришди:
Нурали Султонов шогирдлари қашқадарёлик ёш футболчилар хоразмлик тенгдошларига қарши майдонда ўзора баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган мазкур ўйинда воҳалик чарм тўп усталари рақибларига нисбатан тажриба бобида анча устун эканлигини бутун  ўйин давомида исботлашди. Улар хоразмликлар  дарвозасига жавобсиз  беш бор ишғол этишди. Голларни Дилшод Саитов икки бор тўп киритиб дублга эришган бўлса, Ислом Кенжабоев, Худоёрхон Сағдуллаев ва Мирзабек Жониқуловларнинг биттадан киритган голлари ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, Қашқадарёликлар ишончли ғалабадан кейин финалга йўл олишди.

Иккинчи ўйинда Фарғона терма жамоаси Тошкент термасинига хеч қандай имкония қолдиришмади. Хисоб 2:0. 27 май кун соат 9:00да Фарғоналик фуболчиларга қарши Қашқадарё терма жамоаси мусобақа бош соврини учун ўзаро кураш олиб боришади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО