Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Нефтчи” ПФКда ўзгаришлар юз берди

30.05.2017

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2017 йилги мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти.

Биринчи давра якунланишига оз фурсат қолганда жамоа турнир жадвалининг қуйи поғоналарини банд этиб турибди.

Олий лига 12-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда шу кунга қадар клуб раиси сифатида фаолият олиб борган Рустам Раҳмонович Абдуллаев ҳамда жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович Исмоилов ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бош мураббий Андрей Витальевич Фёдоров эса жамоага янги бош мураббий топилгунга қадар вақтинча ишлайди.

Жамоа таркибида ҳам катта ўзгаришлар кузатилади. Фақат бу жараён биринчи давра якунига етканидан сўнг амалга оширилади. Клуб раҳбарлари томонидан жамоа олдида юқори кўрсаткичларни қайд этиш вазифаси қўйилмоқда.

Жамоа раиси лавозимига Фарғона футбол федерацияси вице-президенти Тоҳир Вейсалович Кападзе тайинланди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО