Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Андрей Фёдоров: “Вадим Абрамов “Нефтчи”га келади? Ҳеч қандай маълумотга эга эмасман”

01.06.2017

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
 – Ўйин яхши таассурот қолдирди. Икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз. “Навбаҳор”га қарши ҳар қандай қарама-қаршиликлар доимо муросасиз руҳда кечади. Бугун ҳам кубокка хос баҳс бўлди. Учрашувларни қийин кечиши сабабли, бундай баҳсларда голлар сони у қадар кўп бўлмайди. Уйдами ёки сафардами осон ўйинни ўзи бўлмайди. Бугунги учрашув мухлисларга ёққан бўлиши мумкин. Негаки, сўнгги сонияларгача кескинлик сақланиб турди. Навбатдаги босқичга чиққанимиздан хурсанд эканлигимни яна бир бор таъкидлаш билан бир қаторда жамоамизни табриклайман. Мақсадимиз, кейинги босқичга чиқиш эди. Таблода қайд этилган натижа “Нефтчи”ни кейинги босқичга чиқишини таъминлади.

– Жамоа легионерлари бугун кўринишмади?
– Легионерларимизнинг бири анчадан бери жароҳат сабабли майдонга туша олмаяпти. Яна бир хорижлик футболчимиз Комаровскийга эса дам беришни лозим топдик. У барча учрашувларда иштирок этиб келаётганлиги сабабли чарчоқ аломатлари кўзга ташланганди. Шу сабабли бугун уларнинг хизматларидан фойдаланмасликни лозим топдик.

– Ўйинга бир неча кун қолганда клуб раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди. Бу футболчиларга қай тарзда таъсир кўрсатди?
– Учрашув арафасида рўй берган ўзгаришларга эътибор қаратмаслик ҳақида йигитларга айтиб ўтгандик. Вазифаларига профессионал тарзда ёндошиб, майдонга чиқиб ўз ишларини қилишларини таъкидлаб ўтдик. Улар проффессионал эканликларини амалда кўрсатиб, олдиларига қўйилган вазифани бажаришди.

– Жамоа бошқарувини Вадим Абрамов қўлга олиши мумкин экан. Абрамов бугунги учрашувни ҳам бевосита ўйингоҳда клуб раҳбарияти билан томоша қилди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
– Бош мураббийни алмашиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар миш-мишдан ўзга нарса эмас. Барчасини вақт кўрсатади. Ҳар бир ёзилган маълумот ҳам ҳақиқат бўлавермайди. Вадим Абрамовни жамоада бошлаши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Ҳозирча ўз ишимни давом эттираман. Нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор1744
2АГМК1942
3Насаф1937
4Қўқон-19121932
5Металлург1931
6Бунёдкор1829
7Локомотив1925
8Навбаҳор1924
9Сўғдиёна1824
10Машъал1919
11Қизилқум1917
12Сурхон1912
13Андижон1911
14Бухоро1910
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Металлург1943
2Насаф1942
3Пахтакор1739
4АГМК1933
5Навбаҳор1933
6Қизилқум1928
7Локомотив1924
8Андижон1921
9Сўғдиёна1820
10Бухоро1920
11Бунёдкор1820
12Сурхон1918
13Машъал1915
14Қўқон-1912199