Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Фарғона вилоят биринчилиги: “Фидокор” марказий ўйинда ғалаба қозонди

10.07.2017

Фарғона вилояти Футбол федерация томонидан ташкил этилган вилоят биринчилиги ўзининг қизғин палласига кирди. Ҳар икки гуруҳда 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“А” гуруҳида ўтган турда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган “Цементчи” бу сафар ҳам рақибига ютқазиб қўйди. Бундан эса қувасойликларнинг асосий рақиблари унумли фойдаланиб қолишди.

Айтганча, “Тошлоқ” жамоасининг ғалабали сериясини таъкидлаш жоиз. Тошлоқликлар муваффақиятсиз стартдан кейин қаторасига учта учрашувда ғалаба қозонишди ва секин-аста турнир жадвалидаги аҳволларини яхшилаб боришмоқда.

“В” гуруҳининг марказий ўйини Бешариқда ўтказилди. Гуруҳ пешқадами “Бешариқ” ўз майдонида асосий таъқибчиларидан бири – “Фидокор”ни қабул қилди. Ўйинда омад “Фидокор” футболчиларига кулиб боқди ва марғилонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Иброҳим Мамадиев бошчилигидаги “Қўқон академия” жамоаси навбатдаги турда ҳам уч очкони қўлга киритди. “Бағдод” жамоаси меҳмони бўлган қўқонликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ғалабадан кейин “Қўқон академия” гуруҳ пешқадамига айланди.

 

“А” гуруҳи

8-тур

“Тошлоқ” – “Нефтчи-2001” – 2:1

“Нефтчи СК” – “Нефтчи-99” – 1:8

“Цементчи” – “ФарДУ” – 0:2

“Нефтчи Фарм Клуб” – ФОЗК –  4:1

“Фаровон” – “Қува” – 2:0

“Олимпик” дам олди

 

8-турдан кейинги ҳолат:

“Нефтчи ФК” (Фарғона ш.) 7 6 0 1 21-7 18
“Фаровон” (Марғилон) 6 5 0 1 18-7 15
“Цементчи” (Қувасой) 7 5 0 2 16-11 15
“Нефтчи-99” (Фарғона ш.) 6 4 1 1 17-8 13
“ФарДУ”  (Фарғона ш.) 7 4 1 2 21-14 13
“Тошлоқ” (Тошлоқ т.) 6 3 0 3 11-15 9
ФОЗК (Фарғона ш.) 6 2 1 3 14-16 7
“Нефтчи-2001” (Фарғона ш.) 6 2 1 3 9-13 7
“Нефтчи СК” (Фарғона ш.) 7 2 0 5 13-23 6
“Қува” (Қува т.) 6 0 0 6 11-20 0
“Олимпик” (Фарғона ш.) 6 0 0 6 5-16 0

 

 “В” гуруҳи

5 июль

“Ўзбекистон” – “Рошидон” – 2:1

“Фурқат” – “Ёзёвон” – -:+

8-тур

“Қўқон ёшлар” – “Ўзбекистон” – 0:0

“Фурқат” – Ифтихор” – -: +

“Бағдод” – “Қўқон академия” – 1:3

“Рошидон” – “Зафар” – 1:1

“Бешариқ” – “Фидокор” – 0:1

“Ёзёвон”  дам олди.

 

8-турдан кейинги ҳолат:

“Қўқон академия”  (Қўқон ш.) 8 6 1 1 26-11 19
“Фидокор” (Марғилон) 8 6 1 1 20-7 19
“Бешариқ” (Бешариқ т.) 9 5 1 3 30-11 16
“Ифтихор” (Олтиариқ т.) 7 5 1 1 22-9 16
“Бағдод” (Бағдод т.) 9 4 1 4 22-25 13
“Қўқон ёшлар” (Қўқон ш.) 7 3 1 3 10-11 10
“Ўзбекистон” (Ўзбекистон т.) 8 2 3 3 11-18 9
“Рошидон ФК” (Риштон т.) 7 2 2 3 10-11 8
“Зафар” (Учкўприк т.) 7 1 3 3 11-11 6
“Ёзёвон” (Ёзёвон т.) 7 2 0 5 12-31 6
“Фурқат” (Фурқат т.) 8 0 0 8 2-26 0

 

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО